Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга кириш учун ўтказиладиган тест синовлари 2020 йилнинг 18 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга кириш учун ўтказиладиган тест синовлари 2020 йилнинг 18 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Лицейга ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига шуни маълум қиламизки, тест имтиҳонлари икки сменада (1-смена 8:00дан 11:00 га, 2-смена 16:00 дан 19:00 га қадар) Олмазор тумани Талабалар шаҳарчаси сайилгоҳида бўлиб ўтади.
Абитуриентлар қайси сменада тест топширишларини билиш ва тест синовларига кириш учун зарур бўладиган номзод рухсатномасини tsul.dtm.uz сайти орқали онлайн ҳужжат топширилганида рўйхатдан ўтган телефон рақамни киритган ҳолда олишлари мумкин.
Номзод рухсатномасини олиш бўйича муаммолар юзасидан Call-марказ (71) 241-72-44, (71) 241-75-54, (71) 241-57-44 рақамлари орқали академик лицей қабул комиссияси ходимлари билан боғланиб, барча зарур маълумотларни олиш мумкин.