Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юридик шахсларга Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш белгиланди
19:54 / 2020-03-19

Унга мувофиқ, юридик шахсларга Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш белгиланди.


Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 мартдаги 164-сон қарори билан “Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти“ тасдиқланди.

Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг телеграм каналида хабар берилган.

Унга мувофиқ, юридик шахсларга Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш белгиланди.

Талабгорлар спорт иншоотининг паспортини олиш бўйича Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП my.gov.uzда рўйхатдан ўтади.

Хизмат кўрсатиш муддати: 25 иш куни (олдин бир ой бўлган).

Спорт иншооти паспортини олиш учун сўровнома тўлдириш кифоя.
Агар жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт хизматларининг кўрсатилиши кўзда тутилган спорт иншооти аризачи томонидан ижарага олинган бўлса, сўровномага амалдаги иншоот ижара шартномасининг нусхаси ҳам илова қилинади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун БҲМнинг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Қарор билан Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг 6 турдаги тоифаси белгиланди.

Олий ва биринчи тоифадаги спорт иншоотлари учун паспортлар – 4 йилга;

Иккинчи, учинчи ва тўртинчи тоифадаги спорт иншоотлари учун паспортлар – 3 йилга;

Бешинчи тоифадаги спорт иншоотлари учун паспортлар – 2 йилга берилади.