Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий маълумотлиларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсида имтиҳон бошланди​
12:57 / 2019-11-19

Тошкент давлат юридик университети ҳузурида Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази ташкил этилган.

Тошкент давлат юридик университети ҳузурида Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази ташкил этилган.

Ҳозирги кунда марказда олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курси фаолият юритмоқда.

Қайта тайёрлаш курси давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида фаолият олиб бориш учун етарли даражадаги билим олишни ва кўникма шакллантиришни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли ҳисобланади.

Шу кунларда марказда навбатдаги кириш имтиҳонлари бошланди.

Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, имтиҳон жараёнларининг шаффоф, адолатли ва кенг жамоатчилик назорати остида ўтишини таъминлаш мақсадида суҳбат жараёни сamera.telecomtv.uz сайти орқали онлайн трансляция қилиб борилмоқда.

Ушбу қайта тайёрлаш курсига қабул квотаси 100 (75 ўзбек, 25 рус) та қилиб белгиланган. Ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилиб, бугунги кунда унинг миқдори 10 миллион сўмни ташкил этади.

Курсларга талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2019 йил 2 октябрдан 31 октябрга қадар centertsul.uz ва qabul.centertsul.uz сайтлари орқали фақат электрон шаклда амалга оширилди.

Ушбу давр мобайнида 314 нафар (282 нафар ўзбек гуруҳига, 32 нафар рус гуруҳига) талабгор қайта тайёрлаш курсларига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган.

Қайта тайёрлаш ўқув курсларига қабул қилинган шахслар учун ўқув жараёни 2020 йил январь ойидан бошланади ва 6 ой давом этади.

Мазкур курсларни тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.