Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юридик билим талаб этиладиган кадрлар малакасини оширишнинг янгича тизими
18:33 / 2020-09-18

Мамлакатимизда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар таълим самарадорлигининг ошишига хизмат қилмоқда.


Мамлакатимизда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар таълим самарадорлигининг ошишига хизмат қилмоқда.

Узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими ҳар қандай давлатнинг ривожланиши ҳамда инсон капиталини шакллантиришда ҳал қилувчи омилга айлангани барчамизга маълум. Кадрлар тайёрлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кенг қамровли ва жаҳон андозаларига мос бўлишида, уни ҳар томонлама ўйланган, жамиятнинг барча ижтимоий табақалари манфаатларини ҳисобга олган ҳуқуқий асосларнинг шакллантирилиши катта аҳамиятга эга бўлмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, миллий таълим тизимининг меъёрий-ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишда асосий эътибор замонавий, узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантиришга ҳамда янгича фикрлайдиган, Ватан келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга ҳамда барпо этилаётган жамиятнинг демократик қиёфасини белгилаб беришга қодир бўлган, юқори интеллектуал салоҳиятга эга, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашга қаратилди.

Янгиланаётган Ўзбекистон шароитида эса шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2020 йил 19 майдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари алоҳида аҳамият касб этади. Мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрда 544-сонли қарорининг қабул қилиниши яна бир муҳим қадам бўлди.

Ушбу қарор кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш соҳасидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда адлия органлари ходимлари, адвокатлар, нотариуслар, юрисконсультлар, патент вакиллари, медиаторлар қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш билан бирга, фаолиятида юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни ҳам қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий этишга қаратилган.

Қарорда белгиланишича, Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда Қорақалпоғистон ҳамда вилоятларда ҳудудий филиаллари ташкил этилади.

Марказнинг ҳудудий филиаллари жойлардаги юридик техникумлар биноларида жойлаштирилади. Уларнинг тузилмаси ва низоми Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади, юридик техникумлар эса ўқув жараёнини ташкил этиш учун зарур шароитларни яратиб бериш учун масъул ҳисобланади.

Ўқитиш давомийлиги қайта тайёрлаш курсларида 4 ойни, малака ошириш курсларида 2 ҳафтани ташкил этади. Ҳар бир ходимнинг малака ошириш жараёнларини мониторинг қилувчи ягона маълумотлар базаси – электрон платформа ҳам яратилади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, фаолиятида юридик билим талаб этиладиган шахсларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг самарадорлиги бу тизимни эҳтиёжга асосланган ҳолда ташкил қилиш ёки бошқача қилиб айтганда, малака ошириш дастурлари буюртмачиларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб тузилган бўлиши билан белгиланади.

Шундай қилиб, қатор идоралар олдига малака оширишнинг замонавий ва самарали тизимини яратиш борасида бир қатор янги вазифалар қўйилди.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, малака ошириш самарали бўлиши учун у эҳтиёжга асосланган бўлиши, эҳтиёж эса жойларда малака оширишга бўлган эҳтиёжлар аниқлагандан кейин ушбу эҳтиёжни қондиришга қаратилган дастурларни тузиш ҳамда шунга қараб малака оширишнинг тури ва шаклларини белгилаб олиш ижобий натижалар бериши мумкин.

Мазкур қарор малака ошириш тизимининг меъёрий-ҳуқуқий асосларини замон талабларига мослаштиришга ҳамда малака оширишни ривожлантириш ва ислоҳ қилишга хизмат қилади.

А. Юсупбаева,
Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази бўлим бошлиғи