Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юрагида туғма нуқсони бор болажонлар учун акция ўтказилди
14:21 / 2024-10-06

Бундан бир йил муқаддам давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юрак –қон томир тизимида нуқсони бор бўлган ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг 100 нафарга яқин жажжи фарзанди Самарқандда, 50 нафарга яқини Тошкентда операция қилинган, харажатлар эса давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилганди.

Ана шу ишларнинг узвий давоми сифатида  Сирдарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида   Сирдарё  вилоят  соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Тошкентдаги  “Akfa Medline” кўп тармоқли клиниканинг малакали мутахассислари томонидан навбатдаги акция ўтказилди.

Ўтказилган акция доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож  оилаларнинг  50 дан ортиқ жажжи фарзанди юрак- қон томир тизими билан боғлиқ муаммолари ўрганилиб, операцияга муҳтожлари сараланиб, Тошкентдаги “Akfa Medline” кўп тармоқли клиникасига жўнатилади.

– Энди  бу болажонлар саломатлиги яна бир бор  клиникамизда қайта текширувдан ўтказилади. Тиббий текширув хулосасига асосан,   улардаги туғма юрак нуқсони  ҳеч қандай харажатларсиз, бепул  бартараф этилади,–дейди  “Akfa Medline” кўп тармоқли клиникаси хирурги Асқар Сабиров.

Бундай хайрли ташаббуслардан бемор болажонларнинг  ота-оналари, яқинлари хурсанд. Муҳими, эзгу  иш ва хайрли тадбирлар бор экан,  жамиятда ҳеч ким эътибордан четда қолиб кетмайди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/rQuRRmG5vwA?si=u87DyuUeoV8Yra_o" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ғулом Примов,

ЎзА мухбири