Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғидан фоторепортаж
13:11 / 2026-01-24

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи мамлакатимиздаги муҳим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Миллий боғ биологик хилма-хилликни сақлаш, ноёб экотизимларни муҳофаза қилиш ҳамда экологик туризмни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Миллий табиат боғи таркибий жиҳатдан Тамшуш ва Зевар бўлимларидан иборат бўлиб, мазкур ҳудудлар табиий ландшафтларнинг ранг-баранглиги, бой флора ва фаунаси билан ажралиб туради. Боғ ҳудуди қўриқхона, хўжалик ҳамда рекреация (туризм) зоналарига бўлинган. Ҳар бир зона белгиланган муҳофаза режими асосида фаолият юритади.

— Миллий табиат боғимизда зоналаш тизими табиатни муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эга, - дейди “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи илмий ходими Шерзод Ўроқов. — Айниқса, қўриқхона зонасида табиий жараёнлар инсон аралашувисиз кечади. Бу ноёб ўсимлик ва ҳайвон турларини сақлаб қолишда муҳим омил ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, миллий боғ ҳудудида 55 дан ортиқ ёввойи ҳайвон ва қуш турлари мавжуд. Улардан 23 тури Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган бўлиб, доимий илмий мониторинг остида сақланмоқда.

[gallery-27284]

Шунингдек, “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи флораси ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида ҳудудда 667 тур ўсимлик мавжудлиги аниқланган бўлиб, улардан 36 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА