Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғида
12:26 / 2024-03-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Миллий табиат боғлари фаолият нуқтаи назаридан маълум бир ҳудуддаги экотизим, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, уларнинг ирсий яхлитлигини муҳофаза қилиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва кўпайтириш мақсадини кўзлайди. 2022 йилда Ҳисор тоғ тизмасининг жануби-ғарбий қисмида ташкил этилган Сариосиё туманидаги “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғида ҳам биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланишни таъминлаш борасида муайян ишлар қилинмоқда.  

[gallery-16617]

“Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғининг умумий майдони 27 минг 581 гектар, шунинг 7 минг 294 гектари тоғ ўрмонларидан иборат. Боғ денгиз сатҳидан 1000-3800 метргача бўлган баландликда жойлашган. Баландлиги 600-800 метр келадиган тик қоялар тоғ юзасидан ажралиб туради. Миллий табиат боғи ҳудудида маъданларга тўйинган сойлар сероб бўлиб, Зеварсой, Чакалсой, Баганикатсой, Сесангасой, Сагдорсой, Симчосой, Занбексой, Хучисой, Дилисой, Тамархудсой, Чашмаихуникаксой нисбатан серсув ҳисобланади. Бу сойлар Тамархуд, Киштут ва Ховот дарёларига келиб қўшилиб, вилоят аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконини беради.

Боғ ҳудудида 667 дан ортиқ ўсимлик тури учрайди. Уларнинг 30 дан ортиқ тури камёб ва муҳофазага муҳтож бўлиб, Ўзбекистон “Қизил китоб”ига киритилган. Миллий табиат боғининг тоғ минтақасида арчазорлар ва кенг баргли ўрмонлар катта майдонни эгаллаган.

Боғдаги сув омбори май, июнь ойларида тўлган даврда чуқурлиги 700-800 метрга етар экан. Ҳозирги ҳолатда сув омборининг энг чуқур ери 180 метр атрофида. Сув омборининг умумий узунлиги 25 километрни ташкил қилишининг ўзи, унинг ҳақиқий ҳайбатидан нишона. Сайёҳлар қайиқда сузиш жараёнида сув омборининг бошланиш қисми, шунингдек, қордан ҳосил бўлган сувнинг сойликлардан қуйилиш жараёнларига гувоҳ бўлади. Ҳаммасидан ҳам жозибалиси, сув омбори пурвиқор чўққилар, вертикал ва горизонтал шаклдаги тоғлар қуршовида жойлашганлигидадир. Бу гўшага келган сайёҳ борки, албатта, унинг гўзаллигига ошно бўлади.  

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА