ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Уйчи Парранда” МЧЖ бугунги кунда 80 нафар юртдошимизни доимий иш билан таъминлаган.
Корхонада товуқ гўшти 100 фоиз қайта ишланиб, замонавий технологиялар асосида тайёр ва ярим тайёр маҳсулот ҳолига келтирилади. Ишлаб чиқариш қуввати ҳам эътиборга молик – соатига 6 минг бош товуқни қайта ишлаш имконияти мавжуд.
[gallery-27877]
Аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Келгусида экспортни йўлга қўйиш ҳамда қўшимча иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Бу эса нафақат корхона ривожи, балки ҳудуд иқтисодий салоҳиятининг янада юксалишига хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА