Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига белгиланган ҳажмларда қўймаслик оқибати нималарга олиб келади?
18:36 / 2022-05-30

Юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда қўйилмаган тақдирда сотувчидан маҳсулотни биржа савдосига қўйишнинг охирги санасида шаклланган биржа нархи билан унинг иштирокидаги олдинги савдолар биржа нархи ўртасидаги тафовут, яъни сотувчи томонидан охирги савдоларга қўйилмаган товарнинг ҳажмига кўпайтирилган маблағларни олиб қўйиш чоралари қўлланилади.

Ушбу талаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорида батафсил тушунтириб берилган бўлиб, сотувчилар объектив ва уларга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли жадвалларда назарда тутилган ҳажмларда маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш муддатларини бажаришнинг имконияти бўлмаган ҳолатларда, маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш санасидан бир кун аввал, бу ҳақда монополияга қарши курашиш органини ҳамда биржани хабардор қилиши лозимлиги белгиланган. 

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва биржа нархлари мониторинги юзасидан доимий ўрганишлар ўтказиб келинмоқда. 

Лекин, ўтказилаётган ўрганишлар натижасида аниқланишича вилоятдаги юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи “айрим” корхоналар масъуллари ушбу қонунчилик талабларини билишмайди ёки билишни хоҳлашмайди. 

Жумладан, “Оқолтиндонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан 2021 йилнинг апрель, июнь, июль, сентябрь ойларида омухта ем маҳсулотини, “Бахт мой инвест” маъсулияти чекланган жамияти томонидан 2021 йил давомида шрот, шелуха ва пахта ёғи маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш режа-графикларини бажармасликлари натижасида товарни биржа савдосига қўйишнинг охирги санасида шаклланган биржа нархи билан унинг иштирокидаги олдинги савдолар биржа нархи ўртасида тафовут аниқланди. Бу ўз навбатида, биржада нархларнинг асоссиз оширилишига олиб келади. 

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Сирдарё вилояти худудий бошқармаси томонидан қонунчилик талабларига амал қилмаган юқоридаги корхоналарга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, биржа савдоларига тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда қўйилмаслик натижасида 145 миллион сўмдан ортиқ асоссиз олинган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиш чоралари кўрилди. 


ЎзА