Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юқори кучланишли тармоқлар ва подстанцияларни қуриш бўйича келишув
09:31 / 2023-04-19

Тошкентда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Хитойнинг “State grid - CET” компанияси президенти Ю Жун ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида ҳар икки томон амалга ошираётган ишлари, лойиҳалари ва режалари ҳақида сўз юритар экан, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди.  

Жаноб Ю Жун компания фаолияти ҳақида маълумот берди. Унинг қайд этишича, компания юқори ва паст кучланишли тармоқлар, подстанция ва генерация қувватларини қуради. Компания томонидан соҳада амалга оширилган лойиҳалар натижасида Хитойнинг 26 провинциясидаги 1,1 миллиард аҳоли (аҳолининг 83%) электр билан таъминланади.  

Шунингдек, ушбу компания Осиё, Африка, Жанубий Америка, Яқин Шарқ, Европа ва бошқа минтақаларда 40 дан ортиқ мамлакат билан ҳамкорликда бизнес лойиҳаларини татбиқ этади. Бугунги кунгача компания лойиҳалаш, қурилиш, таъминот ва техник хизмат кўрсатиш бўйича жами 200 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган.  

Учрашувда жаноб Ю Жун Ўзбекистонда юқори кучланишли тармоқлар ва подстанцияларни лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш ва тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қуриш масаласини ўрганиб чиқишга тайёрлигини билдирди.  

Шундан сўнг томонлар мазкур йўналишдаги ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича битимни имзолади.  

Hасиба Зиёдуллаева, ЎзА