Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юқори Чирчиқда йирик қуёш фотоэлектр станцияси қурилишига тамал тоши қўйилди
18:31 / 2023-03-06

Шу муносабат билан ташкил этилган очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, хорижий компаниялар вакиллари, Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ускенбой Атемов ва кенг жамоатчилик қатнашди. Шу ерда янги йирик станциянинг қурилиши учун тамал тоши қўйилди.

Инвестициялар ва Савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Akfa Pover корхонаси ҳамкорлигида амалга оширилган лойиҳанинг ишга туширилиши туфайли йилига 900 миллион КВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Натижада 257 миллион кубметр табиий газ тежалишига эришилади. Атмосферага 360 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.  

Тадбирда мутахассислар томонидан станция фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. Маълумки, Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига асосан ҳудудларда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш, истеъмолчиларни муқобил энергияга ўтказиш ҳамда энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш борасида зарур вазифалар берилган эди.  

Мамлакатимизда 2030 йилга бориб электр энергиясининг 35 фоизини қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан ишлаб чиқариш мақсад қилинган. Бунинг натижасида 10 минг МВт қуёш электр станциялари ишга туширилади.  

А.Мусаев,ЎзА.