Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юнусободда дарахтлар кесиб юборилгани ростми?
14:28 / 2024-01-05

Юртимизда атроф-муҳитни асраш, яшил майдонларни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили камида 200 миллион туп дарахт экиш назарда тутилган. Бутун мамлакат бўйлаб яшил майдонлар ҳажмини 30 фоизга етказиш режалаштирилган.

Бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлар билан бирга, мавжуд яшилликни, дарахт ва буталарни асраб-авайлаш ҳам энг долзарб масалалардандир. Афсуски, табиат мажозий маънода инсониятдан ўз ўчини олаётганига қарамай, унга зарар етказиш, дарахтларни кесишга уринишлар ҳамон давом этмоқда. 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шаҳристон маҳалласи ҳудудида қурилиш ишларини олиб бориш мақсадида ер майдони ўраб олингани ва дарахтлар кесиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Ислом Хушвақтов томонидан ер майдони ажратилишида қонун талабларига риоя қилингани, ушбу ҳудудда қурилиш ишларини олиб бориш ва дарахтларнинг кесилиши қонунийлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига «Депутат сўрови» юборилди. 

М.Комилова, ЎзА