Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юнусобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси олди олинди
11:50 / 2022-08-31

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Д. бошқа бир фуқаро А.га 40 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаcини 5,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 
  
 

ЎзА