Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти Туркий университетлар иттифоқи аъзоси бўлди
14:21 / 2025-10-17

Туркий давлатлар ташкилоти ҳузуридаги Туркий университетлар иттифоқи – TÜRKÜNİBнинг 8-Бош Ассамблеяси доирасида муҳим тарихий қарор қабул қилинди.

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг аъзолик аризаси иштирокчи давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланиб, TÜRKÜNİB ташкилотига аъзо бўлди. Шу тариқа Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти туркий олий таълим маконида ўз ўрнини мустаҳкамлаб, халқаро ҳамкорликнинг янги босқичига қадам қўйди.

Бугунги кунга қадар TÜRKÜNİB таркибида 109 та университет фаолият юритаётган эди. 8-Бош Ассамблея давомида яна 62 та университетнинг аъзолик аризаси маъқулланди. Шундан Ўзбекистондан 6 та янги муассаса иттифоққа қабул қилинди. Натижада мамлакатимиздан аъзолик сони 11 тадан 17 тага етди.

Тадбир доирасида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ректори Элдор Шерманов иттифоққа аъзо олий таълим муассасалари билан учрашувлар ўтказди ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланди.

Хусусан, Юнус Ражабий номидаги ЎзММСИ ва Туркиянинг Караманўғли Меҳмедбей университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шунингдек, ЎзММСИ ва Анқара Йилдирим Боязид университети ўртасида меморандум имзоланди.

Ушбу келишувлар ўзаро тажриба алмашиш, қўшма илмий-амалий лойиҳаларни йўлга қўйиш ҳамда талаба ва ўқитувчилар алмашинувини ривожлантиришга хизмат қилади.

Н.Усмонова, ЎзА