Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юнонистон Европа Иттифоқи ва НАТОга Туркия устидан шикоят қилди
12:01 / 2022-09-08

Юнонистон Ташқи ишлар вазири Никос Дендиас Европа Иттифоқи бош дипломати Жозеп Боррель ва НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергга мурожаат этиб, Туркиядан келаётган жиддий таҳдидлар ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда вазир “Proto Thema” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтади.

Нашр “Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг баёнотлари орқали “Юнонистон ва грек халқига қабул қилиб бўлмайдиган ҳақоратлар” ёғдирмоқда”, деб ёзди.

“Туркиянинг риторикаси Эгей ва Ўртаер денгизи жануби шарқида миллий суверенитетни бузиш таҳдиди, деб кўрилмоқда”.  
Дендиаснинг қайд этишича, бир неча ой аввал Юнонистон билан энг юқори даражадаги барча муносабатларни узишга ташаббус кўрсатган ҳам Эрдоған бўлган. 

“Бизнинг мамлакат низоларни, айниқса қўшни давлат билан мулоқот йўли орқали ҳал қилиш тарафдори. Аммо Туркия Юнонистонга қарши кураш бошламоқчи”.

Вазир “Туркиянинг Юнонистонга нисбатан хатти-ҳаракати бутун халқаро ҳамжамият томонидан қораланиши керак. НАТО ҳам бундан мустасно бўлмаслиги лозим”, деб қўшимча қилди.