Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юнон-рум кураши: U23 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 6-ўринни эгаллади
08:40 / 2025-10-25

Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида 44 та мамлакатнинг 255 нафар спорт кураши вакиллари иштирокида ўтаётган U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг юнон-рум йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Аёллар ва эркин кураш баҳслари давом этмоқда.

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 23 та миллий терма жамоа орасида 6-поғонадан жой эгаллади.

Спорт курашларининг мазкур йўналишида Эрон, Озарбайжон, Украина, Грузия, Арманистон терма жамоалари кучли бешликни банд этди.

24 октябрда эркин кураш ва аёллар курашида дастлабки саралаш ва ярим финал мусобақалари ўтказилган бўлса, 25 октябрь куни аёллар курашида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Шу билан бирга, эркин курашнинг бир қатор вазн тоифаларида саралаш ва ярим финал баҳслари ташкил этилади.

Жаҳон чемпионатининг сўнгги финалчилари ўртасидаги курашлар 27 октябрда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатининг юнон-рум кураши баҳсларида терма жамоамиз аъзоларидан Аброр Отабоев кумуш, Ҳожиакбар Қўчқоров ва Меҳрож Баҳромов бронза медалига сазовор бўлди.

Т.Рўзиев, ЎзА