Юнон-рум кураши: Қозоғистондан битта олтин, учта кумуш ва битта бронза медаль билан қайтилди
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида Москва-80 Олимпия ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони Жаксилик Ушкемпиров хотирасига бағишлаб халқаро хотира турнири ўтказилди.
Унда Хайрулла Абдуллаев мураббийлигида иштирок этган ёшлар терма жамоамиз бешта медални қўлга киритишди.
-97 кг вазн тоифасида Аброрбек Нурмуҳаммедов олтин медалга сазовор бўлди. Полвонларимиздан Аброр Атабаев (-63 кг), Жамол Жумабоев (-72 кг), Шаҳриёр Жўрабоев (-87 кг) кумуш, Алимардон Абдуллаев (-55 кг) эса бронза медали билан тақдирланди.
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА