Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юнон-рум кураши: Беларусда спортчиларимиз 16 та медалли бўлди
16:26 / 2025-11-25

Беларуснинг Минск шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби Олег Караваев хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик спортчилар муносиб натижа қайд этишди.

Беларусь, Россия, Греция, Арманистон ва Ўзбекистон юнон-рум кураши усталари қатнашган қизиқарли беллашувларда 10 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Мусобақалар сарҳисобига кўра, 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медалига эга чиққан Беларусь терма жамоаси умумжамоада етакчиликка эришди. 3 олтин, 6 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2-ўринни, 3 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медали жамғарган Россия вакиллари кучли учликка якун ясади.

Терма жамоамиз аъзоларидан Ихтиёр Ботиров, Ҳусниддин Олимбоев, Шермуҳаммад Шарифжонов шоҳсупанинг энг юқорисидан жой олган бўлса, Жасурбек Ортиқбоев, Меҳрож Баҳромов, Ислом Баҳромов, Муҳаммадқодир Расулов, Илёс Абдиназаров каби спортчиларимиз совриндор бўлди.

Т.Рўзиев, ЎзА