Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юнон-рум кураши: Алматида Ўзбекистон мадҳияси янгради
09:43 / 2022-06-03

Хабар берганимиздек, шу кунларда Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири бўлиб ўтмоқда.

Кеча Равшан Рўзиқулов бош мураббийлигидаги юнон-рум курашчиларимизнинг беш нафари медаллар учун гиламга чиқишди. 

67 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Аброр Атабоев барча рақибларини мағлуб этиб, рейтинг турнири ғолибига айланди. У чорак финалда қозоғистонлик Султан Ассетулини 9-0, ярим финалда эронлик амалдаги Жаҳон чемпиони Мейсам Далханини, олтин медаль учун баҳсда эса грузиялик Жони Хетсуриани 4-0 ҳисобида мағлуб этди. Аброрнинг ғалабаси шарафига мусобақада Ўзбекистон мадҳияси янгради.

Шунингдек, 60 кг вазнда бир йўла икки курашчимиз — Илҳом Баҳромов ва Муҳаммадқодир Юсупов рўбарў келишди. Икки ўзбек “дуэли”да Юсупов 2-1 ҳисобида ғалаба қозониб, бронза медали соҳибига айланди. Жалгасбай Бердимуратов, Рустам Ассакалов ва Жасурбек Ортиқбоев ҳам бронза медалини қўлга киритди.  

Мусобақанинг илк кунида 1 та олтин, 4 та бронза медалига эга чиққан ҳамюртларимиз бугун, 3 июнь куни юнон-рум курашининг қолган 5 та вазндаги баҳсларига киришса, қизларимиз дастлабки саралаш мусобақаларида қатнашишади. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро рейтинг турнирида дунёнинг 15 та давлатидан 300 нафарга яқин спортчилар иштирок этмоқда. 

Т.Рўзиев,  ЎзА