Юнон-рум курашчиларимиз қитъа чемпионатида 6 та медалли бўлди
Шу кунларда Таиланднинг Сирача шаҳрида спорт курашлари бўйича U15 ва U20 ёш тоифалари ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон спортчилари қўлга киритган медаллар сони 6 тага етди. Шундан 1 та олтин ҳамда 5 та бронза медали.
U20 ёш тоифасидаги баҳсларда иштирок этган мамлакатимизнинг юнон-рум кураши усталари қитъанинг ёш полвонлари орасида эътиборли натижаларга эришди.
Шиддатли кечган беллашувларда ёш юнон-рум курашчиларимиздан Александр Назаров 72 килограмм оғирликда олтин медалга мушарраф бўлди. Терма жамоамиз аъзоларидан Қувончбек Яхшибоев ( -55), Алишер Ғаниев (-60), Амиршоҳ Ваҳобов( -77), Ўрозали Турдиалиев(-82) ва Жавлонбек Тиркашев(-97) бронза медалларига эга чиқди.
Мусобақалар давом этмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА