Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юнон-рум курашчилари мамлакат кубогида беллашди
09:30 / 2025-05-06

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида спорт курашлари бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларида юнон-рум кураши бўйича иккинчи кунги беллашувлар ўтказилди.

Унда Қувончбек Яхшибоев, Шермуҳаммад Шарибжонов, Абдулло Алиев, Раҳимжон Узоқов, Абдуқодир Жалилов, Темурбек Насимов каби полвонлар ўз вазн тоифаларида барча рақибини енгиб, мамлакат кубоги ғолибига айланди.

Дарвоқе, куни кеча Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Спорт вазирлиги, МОҚ ва мамлакат спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти иштирок этди. Шунингдек, мазкур мусобақа финалида шоҳсупага кўтарилган полвонлар спортимиз мутасаддилари томонидан муносиб тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган полвонлар беллашуви 7 майга қадар давом этади. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари жорий йилда Хорватияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик учун терма жамоа таркибига қўшиб олинади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА