Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори билан учрашув
19:44 / 2022-11-16

2022 йил 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов болалар соҳасидаги йирик халқаро тадбирларда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Афшон Хон билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНИСЕФ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича узоқ муддатли режалар белгилаб олинди. Афшон Хон Ўзбекистон билан ЮНИСЕФ ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда ижобий суръатларда ривожланаётгани, республикада йирик қўшма тадбир ва лойиҳаларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича алоқалар жадаллашганини мамнуният билан қайд этди. У Ўзбекистоннинг минтақада болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, уларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун қулай шарт-шароит яратиш борасидаги ислоҳотларни амалга оширишдаги муҳим ролини таъкидлади.

[gallery-9644]

ЮНИСЕФнинг минтақавий директори шу кунларда Тошкентда ўтказилаётган ЮНЕСКОнинг Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича иккинчи Бутунжаҳон конференциясини юқори баҳолади. Ушбу анжуман барча учун умумий, адолатли ва сифатли таълимни таъминлаш бўйича илғор тажрибалар алмашиш учун хизмат қилиши қайд этилди. Учрашув давомида Владимир Норов Афшон Хонга мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг саломатлигини таъминлаш ва сифатли таълим-тарбия олиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Болалар ва ёшлар манфаатлари йўлида аниқ натижаларга эришиш мақсадида, жумладан, 2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида ЮНИСЕФ билан самарали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдорлик билдирилди.

ЎзА мухбири Саидмурод РАҲИМОВ