ЮНИСEФ ваколатхонаси раҳбари билан учрашув
M.Maмeдзaдe ўзининг ушбу лавозимга тайинланиши тўғрисидаги ЮНИСEФ ижрочи директори Ҳенриетта Фор хатини вазирга тақдим этди.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси янги раҳбари Мунир Мамедзадени қабул қилди.
M.Maмeдзaдe ўзининг ушбу лавозимга тайинланиши тўғрисидаги ЮНИСEФ ижрочи директори Ҳенриетта Фор хатини вазирга тақдим этди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ЮНИСEФ ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантиришнинг жорий ҳолати ва устувор йўналишлари, хусусан, болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.
Томонлар ўзларини қизиқтирган бошқа масалалар бўйича ҳам фикр алмашдилар.