Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЮНИCЕФ вакили: Ғазога юборилаётган инсонпарварлик ёрдамининг миқдори ва сифати жуда муҳим
09:11 / 2025-10-19

ЮНИCЕФнинг юқори мартабали вакили, Фавқулодда вазиятлар бўйича етакчи мувофиқлаштирувчи Хамиш Янг Ғазога етиб келаётган инсонпарварлик ёрдамининг сифати худди миқдори каби ўта муҳим эканидан огоҳлантириб, анклавнинг ўсиб бораётган гуманитар эҳтиёжини қондириш учун зарур товарлар тўсиқсиз кириши зарурлигини таъкидлади.

– Ғазо секторидаги фаластинликлар чодир, елим қоплама ва тоза ичимлик сувига жуда муҳтож, – деди у. – Шунинг учун сув ишлаб чиқариш ва тарқатиш учун ёнилғи, ускуна, қудуқларни таъмирлаш, сувни шўрлаш қурилмалари учун қувурларга эҳтиёж кучли.

Мулозим Ғазо марказидаги Даҳр Ал-Балоҳ шарқидаги Кисуфим ўтиш манзилига олиб борадиган йўлда нутқ сўзлаган Янг ўзи ва жамоаси кўмак етказиб бериш учун рухсат кутаётганини айтди:

– Бизда болалар ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур тиббий ва гигиена воситалари етказиш учун 50 та юк автомобили тайёр.

ЮНИСЕФ маълумотига кўра, Исроил 10 октябрда ўт очишни тўхтатишга келишилгандан бери Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган 653 юк машинасига рухсат берган. Бу рақам белгиланган миқдордан анча кам. Яъни, охирги келишувга кўра, секторга кунига 600 машинадан иборат кўмак карвони кириши лозим.

Якшанба куни 173 автомобил, жумладан 3 та  газ, 6 та ёнилғи машинасига рухсат берилди. Душанба ва сешанба инсонпарварлик ёрдами олиб ўтилмаган, чоршанба куни эса мўлжалланган ҳудудга 480 та юк машинасига етиб борган.

Ғазодаги шароитни "фалокатли" дея таърифлаган Янг барча касалхоналар вайрон бўлгани ёки жиддий зарар кўргани, аҳоли озиқ-овқат ва бошпана танқислигига дуч келганига урғу берди. Шунингдек, ЮНИCЕФ сектор шимоли очарчилик оқибатига қарши курашиш учун  зудлик билан "анча миқдорда озиқ-овқат"га муҳтожлигидан огоҳлантирди ва "зарур ёрдамни етказиш учун бор имкониятни ишга солиш кераклиги"ни таъкидлади.

- Ғазодаги болалар бизнинг ёрдамимизга жуда муҳтож, дейди масъул вакил. - Шу боис материалларни кутиб ўтирмаслигимиз керак. Ҳар куни 600 машина юк, жумладан хусусий сектор ва тижорий етказиб берувчилардан материалларнинг тўлиқ тўплами, ЮНИCЕФ, Жаҳон озиқ-овқат дастури, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Аҳолишунослик жамғармаси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ажратиладиган ҳаётий инсонпарварлик ёрдамин етказишга чақирамиз. Ғазода ҳар куни 50 машина ёнилғи, жумладан Ғазо халқи учун муҳим ҳисобланган овқат пишириш газига эҳтиёж бор. Гуманитар ташкилотлар эса энг ҳимоясиз болалар, оналар ва уларга ғамхўрлик қилаётган оилаларга етказиб бериш учун Ғазо бўйлаб эркин ҳаракатланишига имкон бериш шарт.

М.Пирматова, ЎзА