ЮНИCЕФ: 333 миллион бола ўта қашшоқ яшаяпти
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилмаси – ЮНИCЕФ ва Жаҳон банки “Халқаро очлик чегарасида қашшоқ яшаётган болалар” мавзусидаги қўшма ҳисоботини эълон қилди. Ҳужжатда қайд этилишича, 2013-2022 йиллар давомида “ўта қашшоқ” кун кечираётган болалар сони 383 миллиондан 333 миллионга тушиб, айни кўрсаткич 13 фоиз камайган.
Маълумки, келаси ҳафта Нью-Йоркда бошланадиган БМТ Бош Aссамблеяси йиғилишида Барқарор ривожланиш мақсадлари кенг муҳокама қилинади. Қайд этилишича, ҳозирги суръатда болалар қашшоқлигига барҳам бериш мақсадига 2030 йилгача эришиб бўлмайди. Энг кўп қашшоқ болалар, яъни умумий миқдорнинг 40 фоизи Саҳрои Кабирдан Жануби-ғарбий Aфрикагача бўлган ҳудудга тўғри келади. Минтақада 2013 йил 54,8 фоизни ташкил этган болалар қашшоқлиги даражаси 2022 йил 71,1 фоизга кўтарилгани таъкидланган.
ЮНИCЕФ ва Жаҳон банки ҳукуматлар ва манфаатдор томонларни ушбу масалага устувор аҳамият беришга чақирди.
Г.Сатторова, ЎзА