Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЮНЕСКО вакиллари билан учрашув
14:31 / 2025-11-05

Республика “Ҳунарманд” уюшмасида ЮНЕСКОнинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги номоддий маданий мерос бўйича халқаро ахборот-тармоқ маркази вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази фаолияти билан танишиш мақсадида юртимизга ташриф буюрган меҳмонлар марказ ва уюшма фаолияти билан танишди.  

Ҳунармандчиликни ривожлантириш, номоддий маданий меросни тарғиб қилиш ва халқаро ҳамкорлик бўйича тақдимотлар қилинди.  

Учрашув сўнгида келгуси режалар муҳокама қилиниб, амалга ошириладиган лойиҳалар хусусида суҳбатлашилди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА