Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЮНЕСКО экспертлари мамлакатимиз геологик салоҳиятини юқори баҳолади
10:37 / 2025-11-25

Тоғ-кон саноати ва геология йўналишида геологик меросни сақлаш, уни ривожлантириш ва халқаро стандартлар асосида тарғиб этиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, геопарклар тармоғини шакллантириш, минтақанинг геотуристик салоҳиятини ошириш ва жамоатчилик хабардорлигини кучайтириш борасида мамлакатимизда изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ташаббуси билан “Китоб ва Шаҳрисабз ҳудудларида геологик мерос объектларини аниқлаш ва таснифлаш ҳамда геологик мерос бўйича жамоатчилик хабардорлигини ошириш” мавзусида  ўтказилган халқаро семинарда шу хусусида фикр алмашилди.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Азамат Акобиров қуйидагиларни маълум қилди:

– Ушбу халқаро тадбир юртимизда ЮНЕСКО глобал геопаркларини ривожлантириш, жумладан, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида “Китоб геопарки”ни ташкил этиш ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганишга қаратилди. Унда Эрон, Туркия ва Швейцариядан ташриф буюрган ЮНЕСКО экспертлари ҳамда маҳаллий мутахассислар иштирок этди.  

Шунингдек, ЮНЕСКО экспертлари Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Феруза Ҳамидова билан учрашув ўтказиб, минтақа геологик меросини ўрганиш ва геопарк ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилди.

Семинар доирасида Китоб туманидаги туристик ва геотуристик объектлар билан танишиш мақсадида қатор дала ташрифлари уюштирилди. Мутахассислар томонидан ҳудуднинг геологик салоҳияти юқори баҳоланди. Шу билан бирга,  геопаркни ривожлантириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар юзасидан аниқ тавсиялар берилди.

Умуман олганда, ЮНЕСКО экспертларининг ташрифи Китоб ва Шаҳрисабз ҳудудларида геологик меросни муҳофаза қилиш, ундан самарали фойдаланиш ва геопарк лойиҳасини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш жараёнига янада кучли туртки берди. Семинар ва амалий ташрифлар ҳудуднинг геотуристик салоҳиятини ошириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва бебаҳо геологик меросни келажак авлодларга етказиб бериш борасида муҳим натижалар учун мустаҳкам замин яратди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА