Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЮНЕСКО Бош директори Киевга келди
14:19 / 2023-04-03

ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле душанба куни ташриф билан Киевга келди, деб хабар тарқатди Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Эмине Жапарова ижтимоий тармоқ орқали.

“Украинанинг ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияси раиси сифатида мен Одри Азулени Киевда кутиб олишдан хурсандман”, – деб ёзган у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.  

ЮНЕСКО январь ойида хавф остида қолаётган Одесса марказини тарихий мерос объекти, деб эълон қилган эди.  

Аввалроқ Франс Пресс агентлиги тарихий мерослар бўйича қўмитанинг фавқулодда бўлиб ўтган мажлисида 6 мамлакат шаҳар аризасини қўллаб-қувватлагани, 14 таси бетараф қолгани ҳақида ёзган эди. Россия қарши овоз берган.  

ЮНЕСКО раҳбари Одри Азуленинг таъкидлашича, ушбу қадам Одессани вайрон бўлишидан ҳимоя қилиш бўйича жамоавий қарор бўлганини намойиш қилди.