Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юн Сок Ёль: Сеул, Пекин ва Токио саммитини қайта тиклашимиз керак
10:43 / 2022-11-13

Жанубий Корея Президенти Сеул, Пекин ва Токио уч томонлама саммитини қайта тиклашни қўллаб-қувватлашини айтди. Бу ҳақда у Пномпенда ўтаётган "АСЕАН+3" йиғилишида гапирди.

“Корея “ASEAN+3” форматида Хитой-Япония-Жанубий Корея саммитида раислик ролини фаоллаштириб, Сеул, Пекин ва Токионинг уч томонлама ҳамкорлик механизмини яқин орада қайта тикланишига ишонч билдирди”, дейилади “Yonhap” хабарида. 1997 йил бошланган Шимоли-шарқий Осиёнинг уч давлати саммити 2019 йилдан бери ўтказилмаган.

“Умид қиламанки, биз дуч келаётган турли инқирозни енгиш учун ҳамкорликни мустаҳқакамлашда давом этамиз”, деди Корея раҳбари Юн Сок Ёль.