Юлдуз Усмоновага оид иш судга келиб тушмаган
Юлдуз Усмоновага оид иш судга келиб тушмаган
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати оммавий ахборот васиталари вакилларига мурожаат билан чиқди.
Унда ҳозирги пайтга қадар фуқаро Юлдуз Усмоновага оид иш материаллари судга келиб тушмагани маълум қилинди.
Ушбу иш суриштирув органи томонидан судга тақдим этилиши билан суд мажлиси ўтказилади ва қонун доирасида кўриб чиқилади.