Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Юксалиш” шаҳар ичидаги шаҳар бўлади
15:56 / 2020-05-19

Дастлаб вилоят раҳбари “Юксалиш” кичик саноат зонасида янгиланаётган Наманган шаҳрининг бош режасини кўздан кечирди.


Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров Наманган шаҳрида карантин вазиятида яшаётган аҳолининг бугунги маиший, ижтимоий, иқтисодий шарт-шароити, бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолиятини ўрганди.

Дастлаб вилоят раҳбари “Юксалиш” кичик саноат зонасида янгиланаётган Наманган шаҳрининг бош режасини кўздан кечирди. Мутасаддилар билан мазкур режага мувофиқ амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари хусусида суҳбатлашди. 

– Биз бундай режаларнинг замонавий кўринишига ўтишимиз керак, – деди вилоят ҳокими. – Режанинг электрон кўринишини яратиш, бу борада “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасидан андоза олиш лозим. Улар ҳар томонлама қулай бўлиб, шаҳарнинг барча муҳим манзиллари ва объектлари ҳақида тўлиқ маълумотларни ўзида қамраб олади,

13.JPG

“Юксалиш” кичик саноат зонасидаги тақдимот давомида Наманган шаҳрида янги ташкил этиладиган кичик саноат зоналари, тадбиркорлар томонидан барпо этиладиган маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари, кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш лойиҳалари ҳам намойиш қилинди. Хусусан, “Ахсикент парранда” хусусий корхонаси томонидан ҳудудда барпо этилиши режалаштирилган “Экобозор” лойиҳаси давр талабига мослиги билан истиқболли эканлиги эътироф этилди.

Мутасадди ва қурувчилар билан мулоқот чоғида Х.Бозоров “Юксалиш” маҳалласида кўп қаватли уйлар қурилишида илғор технологиялардан фойдаланиш ҳисобига қурилиш ишларини тез фурсатларда якунлаш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, маҳалланинг навбатдаги етти қаватли уйи қурилишига тамал тоши қўйилди.