Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини янги бинода
15:44 / 2021-01-06

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги замонавий биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими А. Нажмиддинов, секторлар раҳбарлари, фахрийлар, маҳалла фаоллари иштирок этди.  

Барча шароитларга эга мазкур бино давлат–хусусий шериклиги асосида барпо этилди.  

[gallery-697]

Таъкидлаш керак, мазкур маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси қурилишида ташаббус кўрсатган тадбиркор Мурод Эгамбердиев бинонинг  пастки қаватида “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ишловчи қандолатчилик цехи, иккинчи қаватида эса ёшларни касб-ҳунарга ўргатувчи марказ фаолиятини йўлга қўйди. Бу Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёшларни маҳаллаларда касбга ўқитиш юзасидан берган топшириқлари ижроси бўйича илк амалий ҳаракат бўлди.  

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА