Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юксак шараф ва катта масъулият
14:01 / 2015-12-05

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида Асосий қонунимиз қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида Асосий қонунимиз қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси З.Дўсанов ва бошқалар Конституция мамлакатимиз сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий тизимини мустаҳкамлайдиган Асосий қонунимиз эканини таъкидлади. Ушбу ҳужжатда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларга риоя этиш ҳар бир фуқаро, давлат ва жамоат тузилмаларининг бурчидир.

Божхона хизмати мамлакатимиз иқтисодий мустақиллиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш, унинг манфаатлари ва ички бозорни ҳимоя қилишнинг муҳим воситаларидан биридир. Божхоначилар зиммасига юклатилган вазифаларни шараф билан бажармоқда. Президентимиз раҳнамолигида Давлат божхона қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида унинг барча даражадаги тузилмалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда божхона органлари ходимларининг бир гуруҳига давлатимизнинг юксак мукофотлари топширилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси халқаро божхона ҳамкорлиги бошқармаси бўлим бошлиғи Гулфия Ҳабиева божхона органлари ходимлари орасида “Дўстлик” ордени билан мукофотланган биринчи аёлдир.

– Кўплаб божхона масалаларини ҳал этиш божхона органлари ва турли халқаро ташкилотлардан яқин ҳамкорликни талаб қилади, – дейди Г.Ҳабиева. – Бўлимимиз ана шундай алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш билан шуғулланади. Бу божхона соҳасини янада ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий қилиш ва Давлат божхона қўмитасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш имконини бераётир. Ватанимизга хизмат қилиш биз учун улкан шарафдир. Давлатимиз раҳбарининг божхона хизмати ходимларига катта эътибор қаратаётгани фаолиятимиз самарадорлигини янада яхшилаш ва хизмат сифатини оширишга ундамоқда.

Тадбирда Конституциямизнинг жамиятимиз ҳаётидаги аҳамияти, соҳага оид қонунларнинг самарали бажарилишини таъминлаш, божхона ходимларининг касб маҳоратини янада ошириш бўйича фикр алмашилди.