French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юксак матонат ва метин ирода соҳиблари параспорт баҳсларида қатнашди
17:13 / 2025-12-03

Юртимизда ҳар йили 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан турли ижтимоий лойиҳалар, акциялар, хайрия тадбирлари ўтказилиши анъанага айланган. Зеро, меҳр-мурувватли ва бағрикенг халқимиз азал-азалдан ёрдамга муҳтож, имконияти чекланган инсонларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келади. Бу эса жамиятда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган энг муҳим қадриятлардан биридир.

Ана шундай эзгу анъаналаримизни бугунги замон талаблари асосида ривожлантириш мақсадида кейинги йилларда юртимизда имконияти чекланган инсонларни қўллаб-қувватлаш, улар учун зарур барча шароитларни яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлар янги босқичга кўтарилмоқда.

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ҳам имконияти чекланган шахслар учун спорт мусобақалари ҳамда “Инклюзив интеллектуал ринг” ўйини ўтказилди.

Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мусобақада Академиянинг ногиронлиги бўлган талабалари спортнинг бир неча турлари бўйича иштирок этди.

Спорт мусобақаларидан сўнг “Инклюзив интеллектуал ринг” ўйини ўтказилди.

Унда талабалар жамоаларга бўлинган ҳолда ҳакамлар томонидан берилган мантиқий саволларга жавоб  қайтарди.  

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.  

Н.Усмонова, ЎзА