Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юксак марралар сари
16:42 / 2026-01-20

Бугунги кунда юртимизда билимли, иқтидорли ва мақсад сари интилаётган ёшлар сафи кенгайиб бормоқда. Бухоро вилояти Олот туманидаги Шундай ёшлардан Фарангиз Баҳодирова ўзининг билимга чанқоқлиги, тиришқоқлиги ва юқори салоҳияти билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келмоқда.

У тумандаги 21-умумтаълим мактабида таҳсил олиб, энг аълочи ва фаол ўқувчилардан бири сифатида танилди. У ёшлигиданоқ илмга муҳаббат билан ёндашиб, фанларни пухта ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратди. Айнан шу интилиш ва меҳнат самараси ўлароқ, 2021 йилда Бухоро Президент мактаби ўқувчилари сафига қабул қилинди. Бу эса унинг ҳаётида янги имкониятлар ва катта марралар сари йўл очди.

Президент мактабида Фарангиз устозларнинг доимий кўмаги, ота-онасининг яратиб берган қулай шарт-шароитлари ва ўзининг тинимсиз меҳнати эвазига бир қатор нуфузли ютуқларни қўлга киритди. Хусусан, 2022 йилда 7–8-синфлар ўртасида ўтказилган Ал-Хоразмий номидаги фан олимпиадасида кимё йўналиши бўйича 1-даражали диплом соҳибаси бўлди. 2023 йил март ойида инглиз тили фанидан миллий CEFR сертификати(В2 даража)ни қўлга киритди. 

Шу билан бирга инглиз тили бўйича билимини янада мустаҳкамлаб, халқаро IELTS сертификати — C1 даражаси(7,5 балл)га эришди. 2025 йилда математика фанидан халқаро SAT имтиҳонида 1280 балл тўплаб, навбатдаги юксак натижани қайд этди. 2025 йилда Бухоро Президент мактабида математика, кимё ва физика фанлари бўйича ўтказилган олимпиадада A Level даражасини қўлга киритди. 

У Индонезияда ўтказилган Осиё давлатлари ўртасидаги кимё олимпиадаси саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, 2026 йил 14 январь куни Индонезияда бўлиб ўтган Asian Chemistry Olympiad (ACHO–2026) финал босқичида иштирок этиб, кумуш медаль соҳибаси бўлди.

Фарангизнинг муваффақиятлари бугунги олотлик ёшлар учун катта илҳом манбаи бўлиб, келажакда юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишига ишонч бағишлайди. Шубҳасиз, бундай юксак марралар ҳали унинг олдида турган катта зафарларнинг бошланиши.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.