French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юксак марралар сари ташланган қадам
21:59 / 2025-12-30

Бухорода тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия вилоят Кенгаши аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, O`zLiDeP вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни O`zLiDeP вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Ҳамидов кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

Унда Президентимизнинг Олий Мажлис ҳамда халқимизга Мурожаатномасининг мазмун моҳияти ва унда белгилаб берилган устувор йўналишлар юзасидан О.Ҳамидовнинг маърузаси тингланди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномаси мамлакатимизда 2025 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги долзарб вазифалар белгилаб берилган ўзига хос сиёсий ҳужжат сифатида нафақат юртимиздаги кенг жамоатчилик, балки жаҳон ҳамжамияти томонидан муносиб эътироф этилмоқда. 

Мурожаатномада Ўзбекистоннинг турли хорижий давлатлар билан ўзаро муносабатлари тобора яхшиланаётганлиги ўз кутилган натижасини бераётганлиги инвестициялар кўламини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этаётганлиги аниқ мисоллар асосида батафсил қайд этилган. 

Мурожаатномада илм-фан, маданият, тиббиёт, саноат, қурилиш ва экология масалалари кенг ўрин олганлиги, ушбу соҳаларда 2025 йилда эришилган ютуқлар билан бирга келгусида белгиланган вазифаларга ҳам таҳлилий урғу берилганлиги бежиз эмас. Маълум маънода ушбу муҳим ҳужжат юртимиздаги деярли барча соҳаларда фаолият олиб бораётган ходимлар, шу жумладан, O`zLiDeP масъуллари учун асосий дастуруламал бўлиб ҳисобланади.

Йиғилишда қайд этилганидек, мамлакатимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик Ўзбекистондаги барқарорликнинг бош мезони эканлиги вақт ўтган сари ўзининг ишончли исботини топмоқда. Президентимиз 2026 йилни юртимизда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинганлигини юртдошларимиз алоҳида мамнуният билан кутиб олди.

Айниқса, маҳаллаларда фаолият кўрсатувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари учун белгилаб берилган қўшимча равишдаги қатор имконият ва преференциялар уларни янги муваффақиятлар сари даъват этади. Бу эса ўз навбатида O`zLiDeP Сайловолди дастурида акс эттирилган мақсад ва вазифалар билан ҳамоҳангдир.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.