Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юксак маънавият – енгилмас куч
17:04 / 2026-02-03

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучларида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлиги билан бир қаторда маънавий-руҳий ҳолатини мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ҳарбий қисмларда муддатли хизматчиларда Ватанга садоқат ва хизмат масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бухорода бу йўналишдаги тадбирлар Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий қисмларида босқичма-босқич ташкил этилмоқда. Округ қўмондонлиги ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва вилоят Кенгаши ҳамкорлигида олий таълим муассасалари ва мактаб ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўтказилмоқда.

[gallery-27457]

Ҳарбий қисмларда ҳар ҳафта маънавий соатлар, давра суҳбатлари ва маърузалар ташкил этилади. Машғулотларда “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч”, “Ҳарбий хизмат – олий шараф”, “Янги Ўзбекистон ва кучли армия” каби мавзулар муҳокама қилинади. Шунингдек, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркардалар ҳаёти ва жасорати ҳақида тадбирлар аскарларда миллий ғурур ва фахр туйғусини мустаҳкамлайди.

Ҳарбийлар орасида китобхонликни ривожлантириш мақсадида бадиий ва тарихий адабиётлар асосида мутолаа машғулотлари ҳам доимий ўтказилади, ўқилган асарлар юзасидан фикр алмашувлар ташкил қилинади.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА