French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юксак эътибор ва эҳтиром рамзи
21:00 / 2019-09-30

Фарғона вилоятида ҳам Ўқитувчилар ва мураббийлар куни байрами катта шодиёна, сайил тарзида нишонланмоқда.


Фарғона вилоятида ҳам Ўқитувчилар ва мураббийлар куни байрами катта шодиёна, сайил тарзида нишонланмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Зеро, инсон камолотида унинг қўлига илк бор қалам тутқазган, ҳарф ўргатган, маърифат ва зиё сари етаклаган ўқитувчи ҳамда мураббийларнинг хизмати беқиёс. Айниқса, бугун мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланмоқда. Бу давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда ёш авлод камолоти, таълим тизимини изчил ривожлантиришга қаратилаётган саъй-ҳаракатларнинг яна бир амалий кўринишидир. Вилоятда айни пайтда 942 умумтаълим мактаби фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларда 45 мингдан зиёд педагоглар меҳнат қилмоқда.

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Театр – концерт саройи хиёбонида бўлиб ўтган байрам сайли ўқитувчиларга юксак эҳтиром ва эъзоз ифодаси бўлди. Шаҳар ва туманларнинг таълим соҳасига оид кўргазмалари, турли маданий-маърифий тадбирлар барчада катта таассурот қолдирди.

Байрам тадбирида Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова халқимиз ҳамиша устозлар қадрини сарбаланд тутгани, айниқса, бугун ўқитувчилар мавқеи янада ортиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Устозни рози қилган халқгина буюкликка эришиши айтиб ўтилди. Эл ардоғидаги жонсарак, соҳа ходимларига аталган шеърлар янгради. Жонли овоздаги мақом қўшиқлари ижро этилди.

– Данғара туманидаги 33-умутаълим мактабида француз тили фани ўқитувчиси бўлиб ишлайман, – дейди “Дўстлик” ордени соҳибаси Феруза Солиева. – Таълим муассасаларининг моддий-техник базаси, ўқитиш сифати ва педагог ходимларнинг билим ва малакасини ривожлантиришга қаратилган “Замонавий мактаб” давлат дастурини амалга ошириш доимий эътиборда бўлиши менга қувват беради. Давлатимиз раҳбари томонидан ўқитувчиларга берилаётган алоҳида эътибордан бошим кўкка етди, байрам арафасида мукофотланишим эса қувончимни янада оширди. Бор билим ва иқтидоримни шогирдларимга беришга, ўз ҳаётимни ёш авлод тарбиясидек шарафли ишга бағишлашга тайёрман. Бу йилги байрам эса ўзгача тарзда нишонланаётгани ҳам бизларни янада мамнун этмоқда.

Бир гуруҳ соҳанинг фаоллари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва совғалари билан тақдирланди. Шаҳар ва туманлар халқ таълими, мактабгача таълим бўлимлари, олий ўқув юртлари ўртасида Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси бўйича танлов эълон қилиниб, ғолиблар аниқланди.

Хиёбондаги ҳар бир шаҳар ва туман учун ажратилган жой ўзига хос безатилган. Ундан ўрин олган кўргазмаларни кўриб, ўқитувчи меҳнатига тасаннолар айтасиз.

Байрам сайли кечга қадар давом этди. Санъаткорлар ва ёш хонандалар ижросидаги дилрабо куй-қўшиқлар ва ажойиб рақслар кечага ўзгача фусун, дилларга кўтаринкилик бағишлади.

4.JPG

10.JPG

14.JPG