Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юк ташувчи «Боинг»нинг дастлабки парвози
17:22 / 2014-12-25

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг йўловчи ташишдан юк ташишга қайта жиҳозланган Boeing-767-300BCF самолёти Урумчи-Тошкент йўналиши бўйлаб дастлабки парвозни амалга оширди.


«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг йўловчи ташишдан юк ташишга қайта жиҳозланган Boeing-767-300BCF самолёти Урумчи-Тошкент йўналиши бўйлаб дастлабки парвозни амалга оширди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси халқаро авиа ва юк ташиш бозорида мустаҳкам ўринни эгаллаб турибди. Ҳаво кемалари парки модернизация қилиниб, Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш бўйича замонавий база яратилди, аэропортлар реконструкция қилиниб, Ўзбекистон ҳудудида навигация тизими такомиллаштирилди.

Яқинда миллий авиакомпаниямиз юк ташиш учун қайта жиҳозланган иккита Boeing-767-300BCF ҳаво кемасига эга бўлди. Улардан бири бортида қарийб 50 тонна юк билан Урумчи-Тошкент йўналиши бўйлаб дастлабки парвозни амалга оширди. Яқин вақт ичида иккинчи лайнер ҳам ўз фаолиятини бошлайди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясидан олинган маълумотларга кўра, ушбу юк ташиш самолётларида чартер рейслардан ташқари «Навоий» халқаро аэропортидан Дубай, Тянь-Цзинь, Франкфурт, Деҳли ва бошқа шаҳарларга ҳафтасига ўртача 13 марта ҳаво қатновини амалга ошириш режалаштирилмоқда. 53 тоннага қадар юк ташиш қувватига эга ушбу ҳаво кемаларининг шовқин чиқариш бўйича тўртинчи даража сертификатга эгалиги (Stage 4 Noise Level) уларга тунги вақтда учиш чекланган аэропортларда ҳам учиш-қўниш имконини беради.

Иккита «Боинг» ҳаво кемасини юк ташийдиган Boeing-767-300BCF самолётига қайта жиҳозлаш лойиҳаси мамлакатимиз ҳукумати кўмагида амалга оширилди. Лойиҳанинг мақсади халқаро талаб ва стандартларга жавоб берадиган замонавий юк ташиш самолётлари паркини ташкил этиш, «Навоий» аэропорти базасида халқаро интермодаль логистика марказини ривожлантириш, миллий авиакомпаниямизнинг юк ташиш ҳажмини оширишдир.

Миллий авиакомпаниямиз «Боинг» лайнерларидан 1996 йилдан буён муваффақиятли фойдаланиб келмоқда. Ўтган йилларда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиапарки замонавий ва қулай Boeing самолётлари билан тўлдирилди. Яқин вақт ичида яна иккита Boeing-787 Dremliner етказиб берилади.