English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган 1,5 миллиард сўмлик қурилиш хом ашёлари тўхтатиб қолинди
10:08 / 2023-01-11

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона пости ходимлари томонидан йирик миқдордаги товарларнинг ноқонуний тарзда олиб кирилишига чек қўйилди.

Хорижий йўналиш бўйича ҳаракатланиб, Республикамизга кириб келган 5 та юк автотранспорт воситалари божхона постида ўрнатилган “Z-Portal”  қурилмаси ёрдамида скайнер қилинди. Божхона ходимлари томонидан товарнинг скайнерланган тасвири ҳамда божхона юк деклорациясида ўзаро тафовут аниқланганлиги сабабли  тегишли божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган умумий қиймати 1,5 миллиард сўмдан ортиқ бўлган металлдан ишланган қурилиш хом ашёлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Зариф Комилов,

ЎзА