Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Югуриш мусобақасида 10 мингдан зиёд киши қатнашди
14:19 / 2023-06-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Андижон шаҳрида 30 июнь – Ёшлар куни ҳамда Халқаро олимпия кунига бағишлаб «Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда югурамиз» шиори остида “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. 

Югуриш мусобақасида умумтаълим ва спорт мактаблари ўқувчилари, олийгоҳ талабалари, жамоат арбоблари иштирок этди. Маррагача масофа 3 километрни ташкил этган мусобақага 10 мингдан зиёд киши қамраб олинди. 

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

[gallery-12481]

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (cурат), ЎзА