Юэ СЯОЮН: Хитой Афғонистондаги вазиятни яхшилаш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда
ХХР ТИВ Афғонистон бўйича махсус вакили Юэ Сяоюн “Афғонистон: Хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференциясидаги маърузасида Афғонистондаги вазият бутун дунёда хавфсизлик ва барқарорликка бевосита таъсир кўрсатишини таъкидлади.
Унинг айтишича, бугунги кунда Афғонистон аҳолисининг 72 фоизи қашшоқлик чегарасида яшамоқда, мамлакатдаги ишсизлик даражаси 40 фоизни ташкил этади.
– Хитой Афғонистондаги вазиятни яхшилаш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда”, – деди, жумладан, махсус вакил. – Масалан, яқинда юз берган зилзила оқибатини юмшатиш учун 15 миллион юан ажратди. Бундан ташқари, Афғонистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишда давом этяпмиз.
Бундан ташқари, Юэ Сяоюн жаҳон ҳамжамиятини Афғонистон билан ҳамкорликни ривожлантириш ва вазиятни кўп томонлама мувофиқлаштиришда давом этишга чақирди.
Г. Абдуллаева, ЎзА