Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЙТҲ оқибатида машина ва ҳайдовчи ёниб кетди
09:06 / 2021-08-13

Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудидан ўтган Қўқон – Жиззах А-376 йўлининг 256-километрида “Nexia” русумли автомобиль “Зил-138” юк автотранспорт воситаси билан тўқнашиб кетиши туфайли йўл транспорт ҳодисаси содир этилди.

Ушбу ЙТҲга “Nexia” ҳайдовчисининг руль бошқарувида ухлаб қолиши натижасида “Зил-138” юкмашинасининг йўлига чиқиб кетиши сабаб бўлгани айтилмоқда.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатда Зомин тумани “Бешюз” қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилган Б.Ў. бошқарувидаги “Nexia” тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчини автоуловдан чиқариб олишнинг иложи бўлмаган ва у воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Ушбу ЙТҲ ҳолати юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддилари жиноят иши қўзғатди.

 

А.Қаюмов, ЎзА