Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЙТҲ: 6 ойда 800 га яқин қурбон
10:15 / 2022-07-21

Бундан бир неча йил бурун йўл-траспорт соҳисига масъул мутасаддилардан бири: “Мамлакат миқёсида йўл-транспорт ҳодисаларининг кўплиги, бунинг оқибатида ҳаётдан бевақт кўз юмаётган, мажруҳ бўлиб қолаётганлар сони худди жанг кетаётган ҳудуддан келаётган хабарлардек ташвишли” эканини афсус билан таъкидлаган эди.

Бугун-чи, йўлларимизда аҳвол қандай, ўзгарганми, деган савол пайдо бўлади. Афсуски, яхши томонга ўнгланаяпти, деб айта олмаймиз. 

ИИВ ЙТҲББ маълумотига кўра, жорий йилнинг январ-июнь ойларида Ўзбекистонда 3559 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда 784 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмиб, 2775 нафар юртдошларимиз турли кўринишдаги тан жароҳатлари олган. Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг тенг ярми инсон омили билан боғлиқлиги ачинарли. 

22,9 фоизи – тезликнинг оширилиши оқибатида, 7,1 фоизи ҳайдовчи эҳтиётсизлиги билан боғлиқ, 1 фоизи эса ҳайдовчиларнинг маст ҳолатда автомобил бошқариши оқибатида юз берган. Бундан ташқари 1648 та бахтсиз ҳодисага йўловчилар, 298 тасида велосипед ҳайдовчилари сабабчи бўлган.

Маълумотлар, бахтсиз ҳодисаларни кўпроқ ёш ҳайдовчилар содир этаётганини кўрсатади. Яъни 25 ёшгача бўлган “айбдор” ҳайдовчилар 27,4 фоизни , 30 ёшгача бўлганлар 26,9 фоизни ташкил этади. Аёллар 126 марта, 3433 та ҳодисада эса эркак ҳайдовчилар айбдор бўлган.

Фарғона вилоятида энг кўп – 621 та, Тошкент вилоятида – 479 та, пойтахт Тошкентда – 413 та ЙТҲ содир бўлган. Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятига тегишли бўлиб, 70 тани ташкил этади.

                                                                                              ЎзА