Ёзёвонлик фермерлар 18 ярим минг тонна пахта хомашёсини етиштиришни мўлжалламоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жорий йилда Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 4 минг 900 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган. Шу тариқа 18 ярим минг тонна пахта хомашёсини етиштиришни кўзлаётган ёзёвонлик фермерлар экин-тикин ишларини жадал суръатда олиб бормоқда.
Маълумотга кўра, 13 мартдан бошланган чигит экиш тадбирида ҳозирга қадар 98 фоиз майдонга барака уруғи қадаб бўлинди. Шу билан бирга дастлабки экилган чигитлар униб, ғўза ниҳоллари бўй кўрсатиб қолди.
[gallery-11452]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА