Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёзёвонда тиббий кўрик ташкил этилди
04:00 / 2022-02-12

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахассислари навбатдаги амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ёзёвон туманида бўлди.
Туман кўп тармоқли марказий поликлиникада ташкил этилган тадбирда мутахассислар тиббий хизматлар кўрсатишнинг замонавий методлари ва технологиялари бўйича кўмак бериш, шунингдек, беморларни текшириш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ёрдам кўрсатиш каби йўналишларда амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратдилар. Ўрганиш якунлари бўйича марказ мутахассислари аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш ҳамда улар юзага келишининг олдини олиш чоралари бўйича атрофлича тушунтириш берилди. 

[gallery-5736]
- Беморларга шу ерда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилиб, керакли маслаҳатлар берилмоқда. Шу бўйича мутахассисларимиз иш олиб боришяпти. Зарур йўл-йўриқлар кўрсатиляпти, - дейди Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази диагностика бўлими мутахассиси Нурмуҳаммад Аҳмадалиев. - Малакали мутахассислар иштирокидаги тиббий кўрикнинг ташкил этилганлиги эса ҳудуд аҳлини беҳад мамнун қилди.
- Анчадан бери ошқозоним безовта қилиб турарди. Вилоят марказидан келган шифокорларни эшитиб, уларнинг тиббий кўригидан ўтяпман, - дейди бемор Гавҳар Ҳамроева. - Тегишли маслаҳатларни олдим. Мен бундан мамнунман, шундай шароитларни яратиб бераётган давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигимни айтаман.
Энг чекка қишлоқларда яшайдиган фуқароларнинг узоғини яқин қилиш, қулайликлар яратиш мақсадида бундай тадбирлар доирасида аниқ режалар асосида ишлар ташкил этилиши буларнинг барчаси инсон қадри ва саломатлигига бўлган эътибор ифодасидир. Қолаверса, билимли мутахассисларнинг иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, улар томонидан консультатив ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатилиши шифокорларнинг кейинги иш фаолиятларида ўз таъсирини кўрсатади. 
Айни кунда Ёзёвон туманида  туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлар маркази иш бошлаш арафасида. Бу ерда сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилаётган шифо марказида мебель, замонавий рентген асбоб-ускуналари ўрнатилмоқда.


 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА