French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёзёвонда ҳашар
18:26 / 2026-02-28

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган  ,,Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Ёзёвон туманида баҳорги кўчат экиш мавсуми учун чора-тадбирлар белгиланиб, бу хайрли ишга астойдил киришилди.

Меҳнат жамоалари, ўқув юртлари, таълим ташкилотлари, фермер хўжаликларининг бўш жойлар, йўл, дала четлари, ариқ ва зовур бўйларига мевали-манзарали кўчатлар экиляпти.

Муборак Рамазон ойи давом этаётган бир пайтда туманнинг Янги Ўзбекистон мавзесида ,,Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида катта ҳашар ўтказилди. Унда туман аҳолисидан кўпчилик қатнашди. Мавзенинг кўп қаватли уйлар ва кичик саноат зонаси ўртасида бир ярим гектар майдонга етти хил турдаги каталпа, чинор, япон сафураси, хитой сирени сингари дарахт кўчатлари экилди. 

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ҳакимжон Долимов, соҳага даҳлдор бошқармалар мутасаддилари, туман раҳбарияти, корхона, ташкилот, муассасаларнинг ишчи-хизматчилари, зиёлилар, нуронийлар иштирок этишди. Сўзга чиққанлар Президентимиз бошлаб берган ташаббуснинг туманимиздаги ижросини қўллаб-қувватлаб, мамнун бўлиб гапиришди.

Ҳашарда фаол хотин-қизлар томонидан дошқозонга сумалак солинди. Сумалак атрофида миллий кийимлардаги фольклор дастасининг лапар ва рақслари тадбирга файз киритди. 

Азимжон Худойқулов,
Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг раҳбари
ЎзА