French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёзёвон туманида кичик саноат зонаси (+видео)
16:25 / 2026-02-27

Президент қарори –амалда

Мамлакатимиз тараққиёти, иқтисодий салоҳияти ўсиб боришида шубҳасиз кичик саноат зоналарининг ўрни катта. Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида ҳам Президент қарори билан 24,7 гектар майдон тоифаси ўзгартирилиб, янги тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш корхоналари учун ажратилди. Дастлаб майдон 83 та лотга бўлинди.

– Ҳозирги кунда аукционга чиқарилган 83 та лотларнинг барчаси сотиб олинган ва ушбу лотларнинг ҳаммасида қурилиш монтаж ишлари бошлаб юборилган, – дейди Савдо- саноат палатаси Ёзёвон туман бўлими бошлиғи Отабек Қурбонов. – Лойиҳаларнинг жами қиймати 43,4 млн. долларни ташкил этади. Жумладан, хитойлик тадбиркорлар томонидан ҳам 3 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Булар: балиқлар учун озуқа ем ишлаб чиқариш лойиҳаси– қиймати 10 миллион доллар, метални қайта ишлаш лойиҳаси– қиймати 10 миллион доллар. Яна бири  элекро кабеллар ишлаб чиқариш лойиҳасидир.  

Ёзёвон тумани драйверларидан бири балиқчилик бўлиб қолиши аниқ. Чунки бу ердаги сув омбори ва унга туташ ўнлаб кўлларда барча турдаги, ҳатто форел балиғигача боқилади. Аммо ҳозиргача туман балиқчилиги учун озуқа етиштирувчи завод йўқ эди.

Энди хитойлик ҳамкорлар иштирокида бу муаммо ҳал бўладиган бўлди. “HUALONG SILIAO” хорижий корхонаси балиқ еми ишлаб чиқариш лойиҳаси устида иш бошлади.

– Биз бу ерга қурадиган завод балиқ учун озуқа гранулаларини ишлаб чиқаради, – дейди “HUALONG SILIAO” хорижий корхонаси иш юритувчиси Жо Бинг. – Макка, буғдой, мош, ловия ва махсус қўшилма аралашмасидан бўлган омухта ем балиқнинг тез семиришини таъминлайди. Биз биринчи босқичда бир йилда 7000 тонна гранула ишлаб чиқарамиз. Аммо бу ерда яна бир шундай завод қурамиз. Унда қувват икки баробарга етади.

Ёзёвон саноат зонасида “Xebey stip konstruksi materialis” хорижий компанияси 10 млн.долларлик метални қайта ишлаш, “Sinyan kabel” компанияси эса лойиҳа қиймати 10 млн.доллар бўлган энергетика кабеллари ишлаб чиқариш корхоналарини қуришга киришди.

– Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 765 та янги иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, маҳаллий тадбиркорлар томонидан трансформатор ишлаб чиқариш лойиҳаси, А–373 халқаро Ўш–Тошкент магистрал йўли ёқасида меҳмонхона, савдо комплекслари, логистика хизматларини ташкил этиш лойиҳалари бўйича ҳам қурилиш ишлари бошланган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/GJe4AYf5S9I" title="Yozyovon tumanida kichik sanoat zonasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА