French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёзёвон туманида чойхонани қиморхонага айлантирган шахс қўлга олинди
12:57 / 2022-03-16

Ёзёвон туманида 2022 йилнинг 16 март куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Гулистон маҳалласидан ўтган қисмида йўл ёқасида жойлашган М.М.га тегишли чойхона холислар иштирокида кўздан кечирилганда қиморхона фош бўлди.

Чойхона хоналарининг бирида 10 нафар шахсларга таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ўтказиш учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, қимор ўйинидан жами 1900 АҚШ доллари, 12 миллион 502 минг сўм пуллар, чойхона эгаси М.М.дан қимор ўйинига шароит яратиб берганлиги учун олинган 150 000 минг сўм пуллар, суяк ошиқлари ва стаканлар далилий ашё тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 2-қисми “а” банди (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

М. Сулаймонов, ЎзА