Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёзувчи билан учрашув
10:24 / 2022-09-22

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ёзувчи Холмуҳаммад Каримийнинг «Самарқанд фасли» китобининг тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотда таниқли ёзувчи, шоирлар, адабиётшунос олимлар ва талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбирда Ўзбек филологияси факультети декани Бахтиёр Абдушукуров, адабиётшунос олим Узоқ Жўрақулов ва бошқалар адибнинг янги китоби ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Талаба-ёшлар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олди. 

Китобда адибнинг 30 дан ортиқ ҳикоялари ва «Самарқанд фасли» қиссаси киритилган.

Маълумот ўрнида, Холмуҳаммад Каримий 1966 йилда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги Шероз қишлоғида туғилган.

1990-1995 йилларда Ўзбекистон Миллий университетининг Филология факультетида таҳсил олган. Унинг «Ҳурайро», «Ҳурлиқо», «Буни ҳаёт дейдилар», «Овунчоқ тош», «Уруш кўрган одамлар» номли қисса ва ҳикоялар тўплами нашр этилган. 

 

Д.Маматова, 
ЎзА мухбири